Жорий йилнинг 10 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Гаяна Кооператив Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Икки давлат ҳукумати номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов ва Гаяна Кооперативнинг БМТдаги доимий вакили Каролайн Родригес Биркет имзолади, дейилади хабарда.
"Томонлар халқаро ташкилотлар, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканликларини тасдиқлади. Ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини излаш учун икки томонлама алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди", дейилади хабарда.
Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Жанубий Aмерика давлатлари билан ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.