Поиск
RUUZ

Общество

Сурхондарёда Malibu люкидан чиқиб, ўйнаган аёллар 15 суткага қамалди — видео

Аниқланишича, аёлларнинг бири оилали ва 4 нафар фарзанди бор. Иккинчиси эса 21 ёшда.

525views0replies
0

Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Малибу люкидан танасини чиқариб, рақсга тушганларга қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Маълум қилинишича, тунда жамоат хавфсизлигини бузиб, Malibu автомашинаси люкидан чиқиб, шовқин кўтарганларнинг ҳаракатлари шаҳар кўчаларида ўрнатилган камераларга тушиб қолган.
Ўрганилган тезкор тадбирлар натижасида ҳайдовчилар ва ҳуқуқбузарликни содир этган йўловчилар Термиз тумани ички ишлар бўлимига олиб келинган.
Суҳбат жараёнида 24 ёшли аёл 4 нафар фарзандини уйда қолдириб, ўзи бундай ҳаракатларни содир этиб юрганлигидан афсусдалигини айтган.
"Олдин ҳам ҳуқуқбузарлик бўйича айбланганман, аслида мен фарзандларимга тарбия бериб, уйда ўтиришим керак. Қилган ишимдан пушаймонман”, - дейди айбланувчи.
Иккита Малибу автомашинасининг ҳайдовчилари ҳам оилали. Аёлнинг яна бир эса аввал ҳам ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортилганлиги маълум бўлди. Унинг маълум қилишича, 8 ой давомида Шеробод туманидаги 41- манзилли колониясида муддатини ўтаб келган.
Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.
525views0replies
0

Комментарии