Поиск
RUUZ

Общество

"Талаба қизларни квартирадан ҳайдаган аёл видеоси саҳналаштирилган эди" — ҳолатни видеога олган йигит

Интернетда тарқалган видеони тасвирга олган йигит мурожаат билан чиқиб, бу видео саҳналаштирилган тўлиқ видеодан қирқиб олинганини айтди.

148views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ижарачи аёл талаба қизларни квартирадан ҳайдаётгани акс этган видео тақалганди. Видеода аёл қизларга қўпол муомалада бўлиб, уларнинг буюмларини улоқтиргани акс этaди. Шу сабаб аёл жамоатчилик танқидига учради.
Шундан сўнг, видеони тасвирга олган йигит мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат саҳналаштирилганини маълум қилди. Муаллифнинг айтишича, бу видео тўлиқ саҳналаштирилган видеодан қирқиб олиниб, тарқатилган.
"Мен ижтимоий тармоқда кескин муҳокамаларга сабаб бўлаётган, яъни, кесиб олинган видео муаллифиман. Биз бу видеони квартира нархини асоссиз равишда ошириб бораётганларга инсоф тилаган ҳолда чиқарган эдик. Яъни, видеодаги ҳолат саҳна кўриниши сифатида олинган. Лекин видеороликнинг айнан ўша саҳна кетган жойинигина қирқиб олиниб, тарқатилди. Ҳолат интернетда кескин танқид қилинмоқда. Видеони тўлиқлигича кўрмасдан, ҳолатни нотўғри талқин қилмасликни сўрайман", - деди у.
Аммо, бу видео тўлиқ саҳналаштирилган видеодан қирқиб олинганини айтган муаллиф ўша тўлиқ видеони тақдим қилмади.
148views0replies
0

Комментарии