Поиск
RUUZ

Общество

"Буни қанча тез қилсак, автомобиль бозорида рақобат пайдо бўлади" — президент электромобиль ишлаб чиқариш ҳақида

Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш жадаллаштирилади. Маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилиши белгиланди. Президент электромобиль тармоғини ривожлантириш лойиҳалари билан танишди.

119views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни электромобиль тармоғини ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш қамровини оширишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Тақдимотда “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти раҳбарлари хорижий компаниялар билан эришилган келишувлар, ўзлаштирилиши кутилаётган моделлар ҳақида ахборот берди. Электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, қувватлаш станциялари тармоғини кенгайтириш, бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Электромобиллар кундалик ҳаётимизга жадал кириб боряпти. Импорт ошяпти. Нима учун? Чунки талаб бор. Бундай машиналарнинг харажати кам. Энг муҳими, одамларимиз шуни маъқул кўряпти. Шундай экан, халқимизга замонавий электромобиллар етказиб беришимиз керак. Ҳар бир қароримизда бир йиллик эмас, ўн йилликларни кўзлашимиз керак. Экологияни инобатга олиб, келажакни инобатга олиб, бу тармоқни ҳозирдан ривожлантиришимиз зарур. Буни қанча тез қилсак, автомобил бозорида рақобат пайдо бўлади. Бошқа электромобил компаниялари ҳам келади", – деди президент.
Шу боис, соҳада тажрибага эга хорижий компания билан қўшма корхона ташкил қилиб, оммабоп электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Давлат раҳбари электромбилларнинг нархи арзон бўлиши кераклигига алоҳида эътибор қаратди. Бу эса бутловчи қисмларнинг маҳаллийлаштирилганлик даражасига боғлиқ.
Шунингдек, маҳаллий электромобиль хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилиши белгиланди.Келгуси йилда пойтахтга 200 та, Самарқандга 100 та электробус олиб келиш режалаштирилган. Келгуси икки йилда жойларда икки мингта электромобилларни қувватлаш станциялари ташкил этиш вазифаси қўйилди. Бу станцияларга ҳам ер, мулк ва фойда солиғидан имтиёз қўлланилади. Тадбиркорларга қувватлаш станциялари орқали электрни эркин нархда сотиш ҳуқуқи берилади.
Бу тармоққа ихтисослашган мутахассислар тайёрлаш муҳимлиги ҳам таъкидланди.
Турин политехника университетида электромобиллар бўйича илмий лаборатория ташкил этилиши, профессор-ўқитувчи ва мутахассислар Хитой, Германия, АҚШ, Корея каби давлатларга малака оширишга юборилиши айтилди.
119views0replies
0

Комментарии