Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда пиёда ЙТҲ сабаб вафот этди

Volkswagen ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборган.

374views0replies
-1

Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2022 йил 10 октябрь куни соат 20:15 ларда Самарқанд шаҳар “Гагарин” кўчасида жойлашган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган Volkswagen русумли транспорт воситаси уриб юбориб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.
Натижада, ЙТҲда пиёда (К.Ш) оғир тан жароҳатини олиб воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан ЖК.нинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
374views0replies
-1

Комментарии