Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Қозоғистонга боради

Ўзбекистон раҳбари 12-14 октябрь кунлари Остона шаҳрида "Марказий Осиё - Россия" саммитида иштирок этади.

34views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов президент иштирокида 3-7 октябрь кунлари бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий ҳафтада давлат раҳбари ҳузурида турли масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашув бўлиб ўтади.
12-14 октябрь кунлари президент Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси, "Марказий Осиё - Россия" саммитида иштирок этади.
Ушбу тадбирлар доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
34views0replies
0

Комментарии