Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 4 киши спиртли ичимликдан заҳарланиб вафот этди

Вафот этганлардан бирининг ўғли “номаълум этиологияли кома ҳолатида ўткир заҳарланиш” ташхиси билан РШТЁИМ токсикология бўлимига олиб келинган.

185views0replies
0

UzNews.uz / Иллюстрация

Яшнобод тумани ҳудудида фуқаролар истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган спиртли маҳсулотларни истеъмол қилиб, вафот этаётганлиги аниқланди.
Жорий йилнинг 8 октябрь куни Яшнобод туманида 4-сонли шаҳар клиник шифохонасига “номаълум этиологияли кома” ташхиси билан олиб келинган фуқаро Р.Я. (1986 й.т., судланмаган, ишсиз) шифохонада вафот этган, дея UzNews.uz'га хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов.
Бундан ташқари, шу йилнинг 9 октябрь куни спиртли ичимлик истеъмол қилиб, 4-сонли шаҳар клиник шифохонасига “номаълум кома” ташхиси билан олиб келинган фуқаролар И.Ч. (1980 й.т.,), В.Л. (1957 й.т.,) ҳамда Т.Д.лар (1966 й.т.,) кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шифохонада вафот этишган.
Худди шу каби, 2022 йилнинг 9 октябрь куни Т.Д.нинг ўғли А.Г. (1989 й.т.) РШТЁИМ токсикология бўлимига “номаълум этиологияли кома ҳолатида ўткир заҳарланиш” ташхиси билан олиб келинган.
2022 йил 9 октябрь куни туман прокуратураси томонидан мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
185views0replies
0

Комментарии