• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 10 октября 2022

Тожикистонда Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақида эски қўлёзма топилди

1600 йилларда ёзилган бу қўлёзманинг нусхаси Ўзбекистонга келтирилиб, олимлар ёрдамида чуқур тадқиқ этиш режалаштирилган.

315
0
Oyna.uz

Тожикистонда Амир Темур ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўзбек тилида битилган энг эски қўлёзма топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзоси, Тожикистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори, навоийшунос олим Бадриддин Мақсудов маълум қилди.

Маълум қилинишича, китобнинг хотимасида қўлёзма ҳижрий 1027 йил ражаб ойи санаси қайд этилган. Бу 1618 йилнинг июнь-июль ойларига тўғри келади.

Ҳозирча қўлёзма кимнинг қаламига мансуб экани, ким томонидан, қаерда кўчирилгани маълум эмас.

Асар анъанавий тарзда Яратганга ҳамду сано ва пайғамбаримиз (с.а.в)га наът билан бошланган: “Ҳамди беҳад ва санойи беадад ул халлоқу-самовоти биғайри амад ва фарди самади зул-жалол ва безавол ва лоязол ва баркамол ва огоҳи кулли ҳолғаки, бир пора мушт хокдин ижодимизни башарият шарафиға мубаддал қилди...”.

Душанбедан топилган бу ноёб қўлёзманинг нусхасини Ўзбекистонга келтириб, таниқли тарихчи ва манбашунос олимлар ёрдамида чуқур тадқиқ этиш режалаштирилган.

315
0