Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда олтин рудасини ноқонуний қайта ишлаш билан шуғулланган шахслар ушланди

Қўлга олинганлардан 3 тонна руда қумлари, 5 та печ ва тегирмонлар олинган.

88views0replies
0

Самарқанд ИИБ

Самарқанд вилоятида бир гуруҳ шахсларнинг таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларни ноқонуний қайта ишлаш ҳолатига чек қўйилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. 
Пахтачи туманида яшовчи 1995 йилда туғилган, “Д.Ж”, 1969 йилда туғилган, “Н.Т.”, 1980 йилда туғилган “Э.В.”ларнинг яшаш хонадонларида таркибида соф олтин моддаси бўлган 3100 кг руда қумлари, 2 та печ ҳамда 3 та тегирмонлар борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
88views0replies
0

Комментарии