Поиск
RUUZ

Происшествия

Навоийдаги қамоқхонада маҳкум ўзини осиб қўйди

Ҳолат юзасидан махсус прокуратура томонидан терговга қадар текшириш бошланиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

383views0replies
0

UzNews.uz

Навоий вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, маҳкум М.О 2022 йил 7 октябрь куни соат тахминан 01:35 ларда колония интизомий бўлинмасининг 2-ҳужрасида ўзининг кийимидан арқон ясаб, ётиш учун мўлжалланган ўрин жойидаги кроват темирига ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган. 
Маҳкум М.О мазкур жиноят иши бўйича 2018 йил 30 июлда жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми “л” банди, 60, 61-моддалари билан айбдор деб топилиб, 15 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. (ЖКнинг бир нечта моддалари билан муқаддам 4 маротаба судланган.)
Мазкур ҳолат юзасидан Навоий махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
383views0replies
0

Комментарии