• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 8 октября 2022

Тошкентда қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракатланган Nexia-3 учта автомашинани пачоқлади — видео

Ушбу ЙТҲ натижасида Spark автомашинаси ҳайдовчиси ва вояга етмаган йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

8 октября 2022
1057
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Жорий йилнинг 6 октябрь куни тахминан соат 13:30 атрофида Яккасарой тумани ҳудудидаги кичик халқа автомобиль йўлида тўртта транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

2000 йилда туғилган К.Х. Nexia-3 автомашинасини бошқариб бораётиб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига ўтиб кетган ва Р.А. бошқарувидаги Spark автомашинасига бориб урилган. Ушбу ЙТҲда юқоридаги автомобиллардан ташқари Б.С. бошқарувидаги Nexia-3, ва Д.Г. бошқарувидаги JETOUR автомашиналари ҳам техник шикастланган.

Тўқнашув натижасида Spark автомашинаси ҳайдовчиси, шунингдек йўловчиси - вояга етмаган 2013 йилда туғилган Ж.Ж. тан жароҳатлари шифохонага олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

8 октября 2022
1057
0