Поиск
RUUZ

Общество

Андижондаги мактабда ўқувчилар тик туриб дарсда қатнашишгани сабаби айтилди

Ушбу ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди.

394views0replies
0

Видеодан кадр

Андижон вилояти Асака туманидаги 29-сонли мактабда ўқувчилар стол ва стул йўқлиги сабаб тик туриб дарсда қатнашаётганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги муносабат билдирди.
Унга кўра, 28-умумтаълим мактаби ўқувчилари дарс машғулотларини якунлагандан сўнг, ўқувчиларга тўгарак машғулотлари ўтилаётган вақтда ушбу хонада парталар алмашинувини амалга ошириш вақтида видеотасвирга олинган ва шу сабабли хонада жиҳозлар йўқдек кўриниш ҳосил бўлган.
"Ушбу таълим муассасаси парта ва стол-стуллар билан тўлиқ таъминланганлиги ва эҳтиёж йўқ эканлиги, барча синфхоналарда ўқув жараёнлари учун керакли шарт-шароитлар яратилганлигини маълум қиламиз", — дейилади ХТВ муносабатида.
29-сонли умумтаълим мактабининг ҳозирги кунда фойдаланилмасдан бўш турган 3-қаватидаги барча 19 та хоналарда 28-сонли умумтаълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчиларига дарс машғулотлари ўтишлари учун етарли даражада шароитлар яратилиб, зарур ўқув жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган, дея қўшимча қилинган хабарда.
394views0replies
0

Комментарии