Поиск
RUUZ

Общество

“Хизматкорсан сен” — Фарғонада ака-ука йигитлар ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, сўроқ қилишди

Мультирадар билан хизмат олиб бораётган ходимларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилган икки йигит қамалди.

252views0replies
0

Видеодан кадр

ИИВнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 6 октябрь куни ака-ука Р.М. ва Р.М.лар Фарғона шаҳар Кичик халқа йўлида хизмат олиб бораётган мультирадар билан хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат автомобили олдига келиб, улар билан тортишишган. 
Видеода фуқароларнинг бири ЙПХ ходимни ҳақорат қилиб, уларни ишдан бўшатиб юбориш билан таҳдид қилганини кўриш мумкин.
Қайд этилишича, йигитларнинг бу ишлари ЖИБ Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган.
“Ходимлар билан тортишиб, нотўғри иш қилдик. Қилган ишимдан пушаймонман. Ҳаммадан узр сўрайман”, - дейди йигитларнинг бири. Шунингдек, бу ака-укаларнинг отаси ҳам узр сўради.
Суд ҳукми билан уларга МЖтКнинг 183 (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми билан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
252views0replies
0

Комментарии