Поиск
RUUZ

Общество

"Ўзбекнефтегаз" АЖ раиси куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича топшириқ берди

Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб бериш бўйича "Ўзбекнефтегаз" АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан зарурий кўрсатмалар берилди.

247views0replies
0

Ўзбекнефтгаз АЖ

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида “Ишчи гуруҳ” тузилиб жойларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ва ёқилғи захирасини етарли даражада яратиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиб келмоқда.
Навбатдаги ўрганиш ишлари “Uzbekistan GTL” заводида олиб борилиб, ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган янги турдаги синтетик ёқилғи маҳсулотларни ишлаб чиқариш жорий ҳолатини ўрганиш, уларнинг сифати ва стандартларга мувофиқлиги доимий назорат қилиш, маҳсулотларни сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилиши билан бир қаторда 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумига асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналарини тайёрлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ҳам жойида ўрганилди.
Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари “Uzbekistan GTL” заводининг марказий бошқарув биносида жойлашган замонавий бошқарув панеллари орқали заводнинг 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон эксплуатация қилиш технологик тизими билан яқиндан танишиб чиқди.
Куз-қиш мавсумида тўхталишлар бўлмаслиги ҳамда технологик жараёнларни бир маромда ва хавфсиз амалга оширилишига масъул бўлган маҳаллий ёш смена муҳандислари ва мутахассисларнинг бошқарув жараёнларини янада инновацион тарзда амалга оширилиши юзасидан фикр ва мулоҳазаларини тинглади, бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди.
Ташриф давомида Бошқарув раиси куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши миқдорлари ва сифат кўрсаткичлари доимий назоратда бўлишига доир топшириқлар берилди.
Шунингдек, синтетик дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш, сақлаш ҳолатлари ўрганилди ҳамда сотиш ишлари бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати ҳам таҳлилий кўриб чиқилди.
Бошқарув раиси “GTL” дизель ёқилғиси сотилиши бошланганини таъкидлаб, қисқа муддат ичида жами 31 минг тоннага яқин синтетик дизель маҳсулоти Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси савдоси платформаси орқали реализация қилинганини эътироф этди. Қўшимча равишда, нафта маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга доир вазифалар белгилаб берилди.
Бошқарув раиси заводнинг ишлаб чиқариш цехлари бошлиқлари ва раҳбар ходимлар иштирокида ишчи йиғилиш ўтказиб, энг аввало ҳар куни куз-қиш мавусими давомида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар бўйича пухта тайёргарлик кўриш, йиғим-терим мавсуми давомида синтетик ёнилғи маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши узлуксизлигини таъминлаш бўйича алоҳида вазифаларни белгилаб берди.
Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга ўз вақтида ва сифатли ёнилғи маҳсулотларни етказиб берилиши бўйича зарурий кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда корхонанинг барча асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича белгилаб олинган чора-тадбирларни белгиланган муддатларда бажарилганлиги ҳамда куз-қиш мавсумига тайёрлик бўйича “Паспорт”лар шакллантириб “Ўзбекнефтгаз” АЖга тақдим этилганлиги таъкидлаб ўтилди.
2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумида Республика истеъмолчилари ва иқтисодиёт тармоқларини ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида корхона томонидан белгиланган миқдорларда захиралар яратилганлиги маълум қилинди.
Қўшимча равишда “Uzbekistan GTL” заводининг тўлиқ иш режимига ўтилгани сабаб, синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич ошириб бориш ҳамда маҳсулотларнинг юқори сифатда бўлишини таъминлаш кераклиги ҳам таъкидлаб ўтилди.
247views0replies
0

Комментарии