Поиск
RUUZ

Экономика

ЕТТБ Ўзбекистонга янги электр тармоғини қуриш учун 47,1 миллион доллар ажратади

Электр тармоғи Хоразм ва Бухоро вилоятларининг Саримай ва Жанкелди қишлоқлари ўртасида қурилади.

47views0replies
0

het.uz

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЙТТБ) “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” давлат аксиядорлик жамиятига 47,1 миллион долларгача кредит ажратди.
Маблағлар Хоразм ва Бухоро вилоятларининг Саримай ва Жанкелди қишлоқлари ўртасида янги электр тармоғи қурилишига ажратилди. Янги линия қурилаётган, умумий ўрнатилган қуввати 1 ГВт гача бўлган иккита шамол электр стансиясини миллий электр тармоғига улайди.
Тармоқларни кенгайтириш Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларини янада интеграциялашувига ёрдам беради ва мавжуд электр узатиш линиялари юкини мувозанатлаш, мамлакат шимоли ва жануби-ғарбида електр таъминоти муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради. Лойиҳа електр таъминоти тизимининг қувватини оширади ва тармоқ йўқотишларини камайтиришга ёрдам беради.
“Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга давлат, балки барқарор инфратузилма ечимларига муҳтож бўлган минтақадаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётдир. Банкимиз бундай лойиҳаларни молиялаштириш орқали ушбу ўсишни қўллаб-қувватлашга тайёр”, - деди ЕТТБ биринчи вице-президенти Юрген Ригтеринк.
47views0replies
0

Комментарии