• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 7 октября 2022

Жиззахда ИИО ходими ЙТҲга учраб вафот этди

Ходим “Пахта-2022 йил” тадбирлари муносабати билан назорат текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган.

509
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 2 октябрь куни кеч соат 00:00 атрофида Жиззах вилояти Зарбдор тумани Мустақиллик МФЙ профилактика инспектори лейтенант Х.Ш. бошқарувидаги “ВАЗ 2106” автомашинанинг ўнг томони шиналари техник шикастланиши натижасида, руль бошқарувини йўқотиб, қатнов қисмининг ўнг томонидаги дала-майдони четига ағдарилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ натижасида лейтенант Х.Ш. воқеа жойида вафот этган, дея UzNew.uz'га хабар берди ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов.

Аниқланишича, шу куни Х.Ш. ҳушёр ҳолатда, хизмат кийимида бўлиб, вилоят ИИБ бошлиғининг фармойишига асосан, “Пахта-2022 йил” тадбирлари муносабати билан Зарбдор тумани, Янгикент маҳалласида ташкил этилган назорат текширув постига тунги хизматга кетаётган бўлган, дейилади хабарда.

509
0