Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳали ҳам қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Фақат бугун, 10 октябрь куни Кавказ ҳудудларидан антициклон республиканинг энг шимолига кириб келади, бу билан Қорақалпоғистонда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Шанба куни антициклон республика ҳудудларига тарқала бошлайди. Кундуз куни ҳарорат фони бироз кўтарилади ва +24…+27 даража атрофида бўлади, бу ушбу куннинг меъёрий қийматларидан кўпдир. Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Совуқ антициклон таъсирида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+8 даражагача, кундузи +20...+24 даражагача гача пасаяди.