Аввалроқ, Президент совғаси сифатида Aндижондаги биринчи синф ўқувчиларига машҳур брендларнинг сохта рюкзаклари совға қилингани ҳақида хабар бергандик.
Адлия вазирлигининг маълум қилишича, ушбу ҳолат юзасидан вазирлик томонидан ўрганиш олиб борилган. Ўрганиш давомида контрафакт сумкаларни тарқатган Балиқчи туманида фаолият юритувчи “Ҳ.П.О.” хусусий корхонасига нисбатан МЖтКнинг 177-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган.
Суд қарорига мувофиқ ҳуқуқбузарга БҲМнинг 15 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Шунингдек, Aдлия вазирлигининг тегишли тақдимномасига асосан 3974 та контрафакт ўқувчилар сумкалари ўқувчилардан қайтариб олиниб, сифатли ўқувчилар сумкаларига алмаштириб берилган.