Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда 4 ёшли бола боғчада вафот этди

Тарбияланувчи боғчадаги темир айланада ўйнаган ва эҳтиётсизлик натижасида жароҳатлар олган.

456views0replies
0

Мактабгача таълим вазирлиги

2022 йил 6 октябрь куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида фавқулодда бахтсиз ҳодиса юз берди, натижада 2018 йилда туғилган тарбияланувчи вафот етди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар бермоқда. 
Қайд этилишича, тарбияланувчи И.Ж. ташкилот ҳудудидаги болалар ўйин майдонидаги темир айланада ўйнаган ва эҳтиётсизлик натижасида ҳаёт учун хавфли бўлган жароҳатлар олган. Ўлимнинг аниқ сабаби ва вақти аниқланмоқда.
Aйни пайтда иш прокуратурага ўтказилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эҳтиёцизлик оқибатида воқеа содир бўлган вақтдаги масъул шахсларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.
Маълум қилинишича, айни пайтда мазкур бахтсиз ҳодиса туфайли 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти директори лавозимидан озод этилиб, вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ва туман мактабгача таълим бўлими раҳбариятига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. Мактабгача таълим вазирлигининг масъул ходимлари ҳолатни назоратга олган.
456views0replies
0

Комментарии