Поиск
RUUZ

Туризм

Uzbekistan Airways Тошкентдан Куала-Лумпурга тўғридан-тўғри қатновларни тикламоқда — нархлар

Рейслар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

87views0replies
0

Транспорт вазирлиги

2022 йил 1 ноябрдан Uzbekistan Airways Куала-Лумпурга тўғридан-тўғри қатновларни тикламоқда. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати маълум қилди. 
Тошкент – Куала-Лумпур – Тошкент қатновлари ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Сешанба кунлари:
Тошкентдан учиб кетиш: 23:55 (Тошкент вақти билан) сешанба куни.
Куала-Лумпурга етиб бориш: 10:30 (Куала-Лумпур вақти билан) чоршанба куни.
Куала-Лумпурдан учиб кетиш: 12:00 (Куала-Лумпур вақти билан) чоршанбакуни.
Тошкентга етиб бориш: 17:00 (Тошкент вақти билан) чоршанба куни.
Жума кунлари:
Тошкентдан учиб кетиш: 23:00 (Тошкент вақти билан) жума куни.
Куала-Лумпурга етиб бориш: 9:30 (Куала-Лумпур вақти билан) шанба куни.
Куала-Лумпурдан учиб кетиш: 11:00 (Куала-Лумпур вақти билан) шанба куни.
Тошкентга етиб бориш: 16:00 (Тошкент вақти билан) шанба куни.
Тошкент – Куала-Лумпур йўналишидаги чипталар нархи 4 347 523 сўмдан, Тошкент – Куала-Лумпур – Тошкент йўналишидаги авиачипталар нархи эса 7 596 136 сўмдан бошланади.
87views0replies
0

Комментарии