Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда “Ўзбекистон” локомотив депоси ҳайдовчиси $1000 пора билан ушланди

У фуқарони $2000 эвазига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга вагонларни таъмирлаш депосига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

164views0replies
0

Бош прокуратура

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда, “Ўзбекистон” локомотив депоси ҳайдовчиси А.У. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Н.ни танишлари ёрдамида 2 000 АҚШ доллари эвазига “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли 1-сонли вагонларни таъмирлаш депосига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати.
Яна бир ҳолатда “O’ztemiryo'lyo'lovchi” АЖ вагон ресторани менежери Э.А. ҳам фуқаро М.ни танишлари ёрдамида махсус вагонга тозаловчи вазифасига ишга киритиб қўйиши эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
164views0replies
0

Комментарии