Поиск
RUUZ

Общество

“Ўзбектелеком” Starlink'дан тез ва арзон интернетни исталган хонадонга олиб бориб бериши мумкин — Шерматов

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов “Ўзбектелеком”ни SpaceX'нинг Starlink'и билан солиштирди.

95views0replies
0

АТК вазирлиги

Вазирнинг Халқаро Пресс Клубда берган интервьюсида маълум қилишича, интернет бўйича инфраструктурани олдинги йиллардан ҳозир анча фарқ бор.
"Масалан, Самарқандда ШҲТ тадбирида журналистларнинг ўзлари эътибор беришди. Олдин бундай тадбир ўтганда 20 ёки 50 Мбит/c умумий берсак, биз учун катта иш бўларди. Ҳозир битта компьютерга 1 Гбит/c берилди.
“Ҳазиллашиб ҳам айтиб қўйишимиз мумкин. Кўпчилик сўрайди: Илон Маск'нинг Starlink'и бизга қачон келди? "Ўзбектелеком” Starlink'дан 4-5 баравар тез ва арзон бўлган интернетни исталган хонадонга олиб бориб бериши мумкин. Starlink'ка ойига 100-500 доллар тўлаш керак, бизга арзонроқ тўласа, олиб бориб беради", - дейди вазир.
95views0replies
0

Комментарии