Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда собиқ Астрономия парки ўрнида гул боғи ташкил этилади — қарор лойиҳа

Тошкентда замонавий гул боғини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

73views0replies
0

Юрий Ким / UzNews.uz

Президент қарорига кўра, маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик шакллари ҳамда ташаббускорларни танлов асосида аниқлаш жорий этилган. Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида аттракционлардан ҳоли бўлган кичик истироҳат боғларини барпо этиш белгиланган.
Лойиҳада қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг Юнусобод тумани, Астрономия кўчасидаги 6 гектар ер майдонида жойлашган собиқ Астрономия ва аэронавтика боғи ўрнида замонавий гул боғи барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида тадбиркорлик субъектларини очиқ танлов ўтказиш асосида аниқлаб, жалб қилиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
Белгиланишича:
а) гул боғи ҳудуди очиқ танлов ғолибига гул боғини барпо этиш ва сақлаш мажбуриятларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш шартларида 30 йил муддатга ижарага берилади;
— очиқ танлов ўтказишда давлат шериги этиб – Тошкент шаҳар ҳокимлиги белгиланади;
б) гул боғини ташкил этиш бўйича танлов шартлари этиб:
— дунё илғор тажрибалари асосида замонавий гул боғини барпо этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга ошириб, 2023 йил 2-чорагида тугаллаш;
— тематик паркларни қуриш ва сақлаш ҳамда хизмат кўрсатиш бўйича илғор хорижий ва маҳаллий тажрибани жорий этиш орқали гул боғини оммалаштириш ва аҳолини ҳамда меҳмонларни кенг жалб қилиш бўйича аниқ маркетинг режаларини тақдим этиш;
в) ижара шартномаси муддати тугаганидан сўнг, инвестиция лойиҳаси доирасида барпо этилган замонавий гул боғи объектини нормал эскиришини инобатга олган ҳолда давлат шеригига беғараз асосда топширилади.
73views0replies
0

Комментарии