Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.К. “OLX” сайти орқали нотаниш харидор аёл билан ўзининг “Iphone 13” русумли уяли алоқа воситасини 1 200 АҚШ долларига сотишга келишиб, тумандаги кафе олдида учрашган пайтида, харидор аёл унга уяли алоқа воситаси учун 12 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни бериб кетганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.