Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада 8 ёшли фарзандини $15 мингдан ортиқ пулга сотмоқчи бўлган она ушланди

Аёл боласи учун талаб қилинган пулнинг $10 мингини "аванс" сифатида олаётганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.

159views0replies
0

Видеодан кадр

Фарғоналик аёл ўз фарзандини сотаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда "Бу кун” дастурида маълум қилинди.
Аниқланишича, узоқ йиллар давомида хорижда ишлаб келаётган аёл 8 ёшли фарзандини 15 400 АҚШ долларига сотаётган вақтда ушланган.
Гумонланувчи аёл “Хорижда ишлаган пулларимни дугонамга юборгандим, айни вақтда уларни қайтариб олдим”,- деган сабабни келтирган.
Афсуски, ўтказилган тезкор тадбирлардан аввалги аудио ёзувлари билан ушбу фикрлари бир-бирини инкор этган. ДХХ ва Бош прокуратура ходимлари томонидан фуқаро аризаси асосида ўтказилган тезкор тадбирда аёл Фарғона туманидаги овқатланиш шохобчаларидан бирида боласи учун талаб қилинган пулнинг 10 минг АҚШ долларини олдиндан “аванс” сифатида олиб, фарзандини махсус харидорга бераётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари тартибида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
159views0replies
0

Комментарии