• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 5 октября 2022

Тошкентдаги газ тақсимлаш шохобчаларидан бирида газ сизиб чиқиб кетди

Уйлари ушбу станцияга уланган аҳоли 15 соат газсиз қолди.

357
0
“O‘ztransgaz” АЖ

“O‘ztransgaz” АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 4 октябрь куни Шарқий-1 Газ тақсимлаш станциясига кириш қувурида табиий газ сизиб чиқиш ҳолати содир бўлган. 

Соат 13:00 да аниқланган фавқулодда ҳолат туфайли станция фаолиятини вақтинча тўхтатиш зарурати пайдо бўлган.

Қайд этилишича, Тошкент МГҚБ масъуллари "Ўзтрансгаз" АЖ Марказий диспетчерлик департаменти билан келишган ҳолда Шарқий-1 станцияси орқали табиий газ билан таъминланадиган истеъмолчиларга телефонограмма юборилди ҳамда 15 соатга станцияни тармоқдан ажратиш чораси кўрилди.

“Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармасининг раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳ воқеа жойида бўлиб турибди. 5 октябрь соат 08:10 дан бошланган таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Таъмир ишлари 5 октябрь соат 23:00 гача якунланиши кутилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунланиши билан станция табиий газ тармоғига уланади”, - дейилади хабарда.

357
0