Поиск
RUUZ

Экономика

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 млн доллар қарз бермоқда

Бу маблағ ҳукуматга барқарор нархларда етарли даражада озиқ-овқат етказиб бериш ва аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишга кўмаклашувчи дастурга йўналтирилмоқда.

33views0replies
0

ОТБ

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Россиянинг Украинага бостириб киришининг иқтисодий оқибатлари шароитида Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва бандликни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилишини маъқуллади.
Ўзбекистон ҳукумати ўзининг 1,2 миллиард АҚШ долларлик "Ривожланиш учун контрсиклик харажатлар дастурини" амалга ошириши учун ОТБ томонидан унга "Фаол контрсиклик харажатлар ёрдамида барқарорликни ошириш дастури" (ФКХБОД) доирасида зарур бўлган молиявий ёрдам тақдим этилади. Ҳукумат дастури озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва нархлар барқарорлигини таъминлаш, кам таъминланган оилалар, кексалар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига тўғридан-тўғри ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, ишсиз ва қайтаётган меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
ФКХБОД дастури ҳукуматнинг буғдойни импорт қилиш ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларини қўшилган қиймат солиғи ва божхона тўловларидан озод қилиш каби озиқ-овқат маҳсулотларини барқарор нархларда ва етарли даражада таъминлашга қаратилган чораларини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, дастур ҳукуматга 2022 йил декабригача ижтимоий ёрдам тўловларини 8,9 миллиондан ортиқ ҳимояга муҳтож аҳолига тўлашни давом эттиришда ёрдам беради.
ОТБ, шунингдек, мониторинг ва баҳолашни қўллаб-қувватлаш учун техник кўмакни амалга оширади ва у Техник кўмак махсус жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган 400 000 АҚШ доллари миқдоридаги грант ҳисобидан молиялаштирилади.
33views0replies
0

Комментарии