Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон-Венгрия ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди

Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан икки мамлакатнинг стратегик шериклигини янада ривожлантириш бўйича 15 та ҳужжатни имзолади.

103views8replies
17

president.uz

Будапешт шаҳрида ўтган олий даражадаги музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот имзолади.
Икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Венгрия стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришга қаратилган 15 та ҳужжат имзоланди. Булар:
— 2023-2024 йилларда саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича қўшма дастур;
— Фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режаси;
— Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳаракатлар режаси;
— Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
— Фанни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.
Шунингдек, божхона, адлия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги, узумчилик, инвестиция соҳаларида, Ўзбекистон давлат бошқаруви академияси ва Венгрия Давлат хизмати университети, Самарқанд вилояти ва Хайду-Бихар округи, Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази ва Ташқи ишлар ва савдо институти, Тошкент давлат аграр университети ва Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди.
103views8replies
17

Комментарии