Поиск
RUUZ

Реклама

Ҳаёт 5 юлдузли меҳмонхонадагидек: Тошкентда Skyline Towers клуб уйининг қурилиши якунланмоқда

Хонадон эгаларининг хизматларига қуйидагилар мавжуд – консьерж-хизмат, коворкинг ва фитнес-зал, шунингдек, томда бассейн.

114views0replies
0

Skyline Towers'нинг бош ўзгачалиги – бу клуб қават. Унда фитнес-зал, коворкинг, конференц-холл, болалар учун ўйин хонаси ва томда бассейн жойлашган. Буларнинг барчасидан фақатгина резидентлар фойдаланиши мумкин.
Жорий йилнинг декабрь ойида Нукус кўчасида «клуб уй» концепцияси бўйича қурилган Skyline Towers турар жой мажмуаси тайёр бўлади. Ҳозирда якуний пардоз ишлари олиб борилмоқда.
Клуб уй нима?
Бошқа ТЖМлардан бош фарқи – «клуб уй» ғояси. Мажмуа ичида замонавий ҳаёт учун керак бўлган барча шароитлар бор:
– душга эга фитнес-зал;
– коворкинг-зона;
– хусусий тадбирлар учун конференц-холл;
– болалар учун ўйин-кулги хонаси.
Буларнинг барчаси резидентлар учун бепул ва бегоналар фойдалан олмайди.
Skyline Towers нинг афзалликлари клуб қават билан чекланиб қолмайди. Мажмуа томида ажойиб инфинити-бассейн жойлашган. Бассейннинг чегараси йўқдек туюлади. Лекин бунда ҳатто болалар учун ҳам хавфсиз.
Инфинити-бассейн ёнида шезлонг ва Wi-Fi-зонали лаунж-бар мавжуд. Иш муҳитини алмаштиришни яхши кўрадиганлар учун идеал.
Ëпиқ ҳовли ва ерости автотураргоҳи
Ички ҳовли қўриқланади ва бегоналар кира олмайди. Бу ерда ўзгача уч даражали лаунж-зона – шаршарали кузатув майдони бўлади. Очиқ ҳавода дам олиш учун беседкалар бўлиши кўзда тутилган. Кичкинтой резидентлар эса замонавий ва хавфсиз болалар майдончасида вақт ўтказиб, дўстлар орттириши мумкин.
Автомобиллар ҳовлига кириб, дам олишга халақит бера олмайди. Лекин машиналар учун жой барчага етади: Skyline Towers да икки қаватли ерости автотураргоҳи кўзда тутилган. Автотураргоҳ ҳам ҳовли каби бутун сутка давомида қўриқланади ва видеокузатув олиб борилади.
Тошкент марказидаги тинч туман
Skyline Towers Нукус кўчасининг иккинчи линиясида жойлашган. Трасса шовқини деразаларгача етиб бормайди, лекин жойлашув қулай бўлиб қолаверади. Пиёда етиб олса бўладиган яқинликда супермаркетлар, фитнес-заллар, болалар боғчалари ва мактаблар, тиббиёт марказлари, шунингдек, Миробод бозори мавжуд.
Энг яхши ҳаёт учун апартаментлар
Skyline Towers'да 2, 3 ва 4 хонали планировкалар кўзда тутилган. Шоурум-хонадонлар тайёр: клуб уйга ташриф буюриб, ушбу элита мажмуадаги ҳаётда бўлиб кўришингиз мумкин.
Батафсил маълумотни +998 55 500-00-77 телефон рақами ва @skyline_towers Instagram-саҳифаси орқали олишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида
114views0replies
0

Комментарии