Поиск
RUUZ

Общество

ИИВ уч нафар жиноий гуруҳ аъзосини қидирувга берди

Тошкент шаҳрида бир нечта ўғрилик жиноятларини содир этган жиноий гуруҳ аъзолари қидирилмоқда.

292views0replies
0

ИИВ

Ўзбекистон ИИВ ЖҚББ томонидан Тошкент шаҳрида бир нечта ўғрилик жиноятларини содир этган жиноий гуруҳ аъзолари қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИВ хабар берди. 
1991 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган Боборажабов Адҳам Эмомалиевич, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани "Гулистон" МФЙда доимий рўйхатда туради, Тошкент шаҳар Чилонзор-12 мавзеда вақтинча яшаб келган.
1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган Насиров Акобиржон Икрамович, Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани "Санчиқул" ҚФЙда доимий рўйхатда туради, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида вақтинча яшаб келган.
1979 йилда Навоий вилоятида туғилган Бобоев Шарофиддин Мадиевич, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 18-даҳада рўйхатда туриб, яшаб келган.
"Ушбу шахслар ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлсангиз, зудлик билан "102" ёки 71-231-34-33 телефон рақамларига хабар беришингизни сўраймиз. Сиз ҳақингиздаги маълумот сир сақланиши кафолатланади", - дейилади хабарда.
292views0replies
0

Комментарии