Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда эркак танишини қарз сабаб пичоқлаб ўлдириб қўйди

У марҳумга Malibu-2'ни сотиб, пулнинг бир қисмини олган. Пулнинг қолган қисми қайтарилмагани сабаб қотиллик юз берди. Прокуратура эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатди.

582views0replies
0

UzNews.uz

Наманган вилояти прокуратурасининг хабар қилишича, Норин тумани “Қозоқовул” МФЙда яшовчи Д.Т. ўзига тегишли бўлган Malibu-2'ни 2022 йилнинг июль ойида шу туманнинг “Шўрариқ” МФЙда яшовчи С.Т. га ўзаро келишувларига асосан сотиб, шу куни пулнинг бир қисмини олган ва қолган қисмини кейинчалик беришга келишишган.
С.Турғунов келишилган пулни ўз вақтида бермаганидан сўнг, Д.Т. пулни олиш мақсадида жорий йилнинг 30 сентябрь куни С.Т. билан учрашган вақтида ўзаро жанжаллашиб қолишган ва С.Т. хўжалик пичоғи билан Д.Т. нинг ҳаёти учун муҳим бўлган тана қисмига бир маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган.
Д.Т. шифохонага олиб борилиб зарур тиббий ёрдам кўрсатилган бўлишига қарамай шифохонада вафот этган.
С.Т. га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, шу куни унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
582views0replies
0

Комментарии