4 ноябрдан Red Wings авиакомпанияси Тошкентдан Ставропол ва Уфага тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Парвозлар мунтазам равишда 100 ўринга мўлжалланган ССЖ100 самолётларида амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент — Ставропол ва Тошкент — Уфа йўналишлари бўйича парвозлар ҳафтада бир марта, жума кунлари амалга оширилади. Ҳар икки шаҳарга авиачипталар нархи 12 820 рублдан (2 миллион 450 минг сўмдан) бошланади.
Red Wings — Россиянинг енг йирик ўнта авиакомпанияларидан бири бўлиб, доимий ва чартер рейсларда йўловчи ташишга ихтисослашган. Бугунги кунда авиаташувчи Ўзбекистон пойтахтидан Москва, Екатеринбург ва Махачқалъага парвозларни амалга оширмоқда.