Сардор ва Мухлиса турли фильм ва сериалларни томоша қилишни яхши кўришади, шунинг учун улар хорижий фильмлар хизматига обунани сотиб олишмоқчи. Уларнинг қизи Самира интернет-дўконда сотиб олгиси келиб юрган кўйлакни кўриб қолди. Кичик ўғли компьютер ўйинларини ўйнашни ва оддий ўйинчилардан алоҳида ажралиб туришни яхши кўради. У пул йиғган ва уни чиройли скинлар олишга сарфламоқчи. Ва оила аъзоларининг истакларини халқаро картасиз амалга ошириш имконсиз.Картани очишга нисбатан узоқ ва машаққатли жараён деб қаралади, шунга қарамай уни шу ерда ва ҳозироқ сотиб олишни хоҳлаймиз.
Аммо ҳаммаси кўринадиганидан анча енгил! Payme VISA виртуал картасини очишингиз ва ниҳоят, айнан ўша орзуингиздаги харидларни амалга оширишингиз мумкин.
Нима учун виртуал карта керак
Payme VISA Virtual - виртуал банк халқаро картаси бўлиб, у орқали бутун дунё бўйлаб онлайн тўловларни амалга ошириш, электрон ҳамёнларни тўлдириш, пуллик хизматларга обунани сотиб олиш ва янгилаш ва бошқа кўплаб нарсаларни амалга ошириш мумкин. Картанинг ўзи сўмда, тўлов ҳамкор банк Равнақ-банк курси бўйича хорижий валютада амалга оширилади.
Уни очиш учун банкка бориш, ариза қолдириш ва картанинг чиқарилишини кутиш шарт эмас. Ҳаммаси иловада онлайн тарзда амалга оширилади. Ариза топширишга бир неча дақиқа кетади ва у фойдаланишга тайёр.
Уни қандай очиш керак
Payme VISA Virtual картасини бир неча оддий қадамда очиш мумкин:
1. "VISA virtual картаси" баннерига ўтинг ёки "Менинг карталарим" бўлимидаги "+" белгисини босинг ва VISA ни танланг.
2. "Давом этиш" тугмасини босинг.
* Агар ҳали идентификациядан ўтмаган бўлсангиз, ундан ўтишингиз керак.
3. Муваффақиятли очилиш ҳақида пуш-хабарномани кутинг.
Картани очишда уни фаоллаштириш, рақам ва CVV кодини олиш учун ҳисобни 15 000 сўмга тўлдириш керак. Бу сумма келгусида эркин ишлатилиши мумкин: у куймайди, блокланмайди ва харидлар учун мавжуд бўлиб қолади.
Шу билан бирга, карталар хизматларга уланиб туриши учун ҳисобда 15 000 сўм сақланиши керак: уларнинг кўпчилиги 1 АҚШ долларигача бўлган синов ҳисобдан чиқаришни амалга оширади ва яна ҳисоб рақамига пул қайтаради. Бундай операциясиз хизматлар тўловдан бош тортиши мумкин.
Карта билан амалиётлар нархи қанча
Payme VISA Virtual картасини очиш, унга хизмат кўрсатиш, мониторинг ва товарлар ва хизматлар учун тўловлар қилиш учун комиссия олмайди. Яъни, картадан бепул тарзда фойдаланиш мумкин.
UZCARD ва HUMO карталари ёрдамида тўғридан-тўғри иловага пул киритишингиз ва ундан ечиб олишингиз мумкин. Тўлдириш учун комиссия атиги 0,5% ни ташкил қилади.
Payme VISA Virtual имкониятлари ҳақида батафсил маълумотни ҳаволада топишингиз мумкин.
Payme иловасини iOS ва Android қурилмаларига юклаб олишингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқлари асосида