Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Чорвоқ сув омборига канализация оқова сувлари оқиб тушаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура ва Экология ходимлари томонидан ҳолат ўрганилди.
Аниқланишича, Новобод маҳалласидаги Чорбоғ оромгоҳининг юқори ҳудудида "Чимгонсой"дан оқиб ўтувчи сувлар автомобиль йўлининг таг қисмидаги қувур орқали сув омборига қуйилиш ҳолатлари мавжуд.
Шунингдек, сув омборига маиший ва ишлаб чиқариш оқова сувлари оқизилмаётганлиги маълум бўлди.
Ҳолат бўйича Давлат экология қўмитаси мутахассислари томонидан лаборатория таҳлили учун сувдан намуналар олинди.Ишчи гуруҳ томонидан Чорвоқ сув омбори атрофида жойлашган хизмат кўрсатиш объектлари, тадбиркорлик субъектлари, жумладан, меҳмонхоналар, пансионатлар ва бошқа аҳоли дам олиш масканларининг оқова сувларни тозалаш ҳолати, шунингдек, Бўстонлик туманида аҳоли ва туристлар учун қулай шароитлар яратиш, мавжуд инфраструктурани янада яхшилаш, чиқинди тўплаш шоҳобчалари ва чиқинди қутилари тармоғини кенгайтириш масалалари ўрганилмоқда.