Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрига етиб борди

Давлат раҳбарини Ференц Лист номидаги халқаро аэропортида Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

102views0replies
0

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга 3 октябрь куни расмий ташриф билан Будапештга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарининг ташрифи муносабати билан Ўзбекистон ва Венгрия байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди. Мамлакат етакчисини Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 4 октябрь кунига мўлжалланган. Венгрия президенти Каталина Новак билан учрашув бўлиб ўтади. Сўнг президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан тор доирада ва кенгайтирилган таркибда учрашув ўтказадилар. Якунда икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Президентнинг ташрифи доирасида Венгриянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан ҳам учрашиш кўзда тутилган.
102views0replies
0

Комментарии