Поиск
RUUZ

Криминал

Яккасарой туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти $1000 пора билан ушланди

Ҳолат юзасидан иккита модда билан жиноят иши қўзғатилган.

385views0replies
0

Прокуратура департаменти

Тадбиркорнинг 1 500 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган юрисконсульт ушланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти  Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, Яккасарой туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти Б.Н. “B.S.” МЧЖ томонидан очилган дўконнинг эгалик ҳуқуқини бекор қилиш юзасидан судлар томонидан кўрилаётган апелляция ишини юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб беришни 1 500 АҚШ долларига келишиб, шундан 500 АҚШ долларини ишни бошлаш баҳонасида қўлга киритиб, қолган 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
385views0replies
0

Комментарии