Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га хабар қилишича, жорий йилнинг 28 сентябрь куни соат 19:43 атрофида Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Н.Ҳ. онаси М.О. билан яшаш уйига бегона эркакларни олиб келмаслик масаласида ўзаро тортишиб, жанжал қилган.
Жанжал пайтида Н.Ҳ. ошхона пичоғида онасининг чап елка юқори қисми, кўкрак қафаси ва қўлтиқ ости соҳасига бир мартадан, жами 3 маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Суд тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотига кўра марҳума М.О.нинг ўлимига чап ўпкасини тешиб ўтиб, юрак аорта томирини жароҳатланиши оқибатида келиб чиққан ўткир массив ички қон кетиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.Ҳ. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.