Венгрия томонининг таклифига биноан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ Будапешт шаҳрида Венгрия Президенти Каталина Новак билан учрашув ва Бош вазир Виктор Орбан билан музокаралар режалаштирилган.
Бу мулоқотларда стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва устувор соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Президент Венгриянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказади.