Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда Cobalt тракторга урилиши натижасида икки киши ҳалок бўлди

Тошкентдан водийга кетаётган ҳайдовчи ЙТҲга учради. Яна уч киши шифохонага олиб кетилган.

129views0replies
0

UzNews.uz

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 1 октябрь куни соат 20:00 ларда А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 293 километрида Cobalt ҳайдовчиси Тошкент-водий йўналишида кетаётган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда ҳаракатланаётган, МТЗ-80 русумли тракторга бориб урилган. 
Оқибатда Cobalt’да бўлган 2 нафар йўловчилар, оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Автомашина ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ТБ томонидан тергов қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Айни вақтда Наманган вилояти миқёсида ЙҲХБ масъуллари томонидан трактор ҳайдовчилари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, тунги вақтда ёритиш чироқлари ва нур қайтаргичлар соз ҳолда ҳаракатланиш бўйича қатъий назорат қилинмоқда.
129views0replies
0

Комментарии