Сўнгги пайтларда интернетда хорижий фуқаролар, жумладан, Марказий Осиё давлатларидан келган меҳнат муҳожирларининг Россияда ҳарбий хизматга мажбурий чақирилиши ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.
Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига кўра, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
“Россия ИИВнинг сохта буйруғига таяниб, ҳужумчилар Россияда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари қисман сафарбар этилгани ҳақидаги сохта хабарларни тарқатишмоқда. Aгар улар шартнома тузишдан бош тортсалар, гўёки ишлаш рухсатномаси бекор қилинади ва депортация қилинади”, - дейилади хабарда.
Элчихона Россияда бўлган Ўзбекистон фуқароларини турли провокацияларга берилмасликка ва фақат расмий манбалардан олинган маълумотларга эътибор қаратишга чақирди.