Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда ИИВ ходими ўлдирилиб, Чирчиқ дарёсига ташлаб кетилди

Бош прокуратура ҳолат бўйича маълумот берди.

663views0replies
-1

UzNews.uz

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 сентябрь куни ИИВда бошқарма тезкор вакили лавозимида ишлаган ходим ўзаро келишмовчилик натижасида икки нафар шахс томонидан қасддан ўлдирилиб, жасади Чирчиқ дарёсига ташлаб юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, ўтказилган қидирув ҳаракатлари давомида жабрланувчининг мурдаси дарёдан топилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.
"Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди", - дейилади хабарда.
663views0replies
-1

Комментарии