Поиск
RUUZ

Общество

Энди машинага тақиқ қўйилган ёки йўқлигини онлайн текшириш мумкин

Янги хизмат ёрдамида суд, МИБ ва бошқа органлар томонидан қўйилган тақиқлар мавжудлигини текшириш мумкин.

772views0replies
0

Сайтдан скриншот

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Aвтомобил тақиқини текшириш учун ариза юбориш” янги давлат хизмати ишга туширилди. 
Ушбу хизмат ёрдамида юридик ва жисмоний шахслар ҳар қандай тақиқ ёки чекловлар мавжудлигини текширишлари мумкин.
Шунингдек, ушбу хизмат орқали суд, ички ишлар органлари, солиқ ва божхона органлари, Мажбурий ижро бюроси, нотариал идоралар томонидан қарздорлик, кредит мажбуриятлари, ижро ҳужжатлари ва бошқа ҳолатлар юзасидан белгиланган тақиқларни аниқлаш мумкин.
Қайд этилишича, транспорт воситаси уни текширмоқчи бўлган шахсга тегишли бўлиши керак. Умумий ишончнома ёки ишончнома асосида транспорт воситаларини бошқараётган шахслар хизматдан фойдалана олмайди.
Хизмат бепул ва жавоб бир зумда тақдим этилади.
772views0replies
0

Комментарии