• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 3 октября 2022

Андижонда эркак ўз хотини, қайнонаси ва қайниукасини ўлдирди

Оилавий келишмовчиликлар сабаб жанжал келиб чиққан ва эркак уч кишини пичоқлаб ўлдирган.

595
0
UzNews.uz

Андижон вилояти прокуратураси Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Избоскан туман “Тўрткўл” МФЙ “Хотира” кўчасида яшовчи фуқаро А.А. оилавий келишмовчиликлар туфайли турмуш ўртоғи Р.Ш., қайнонаси Р.М. ва қайниукаси Р.Х.лар билан жанжаллашиб, уларга пичоқ билан тан жароҳати етказган. 

Оқибатда, турмуш ўртоғи Р.Ш. ва қайнонаси Р.М.лар ҳодиса жойида, қайниукаси Р.Х. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан ЖК.нинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давомида А.А.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан давом эттирилмоқда.

595
0