Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада прокуратура биноси олдида Gentra’да “шоу” кўрсатган ҳайдовчига чора кўрилди — видео

Автомашинада йўлнинг қарама-қарши тарафида ҳаракатланиб қоидабузарлик содир этган шахс ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган.

357views0replies
-1

Видеодан кадр

Фарғонада Gentra ҳайдовчиси пркоуратура биноси олдида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов UzNews.uz’га маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 25 сетнябрь куни соат 20-30 атрофида А-373-Б “Қўқон шаҳрига шаҳобча” автомобиль йўлининг 50-км да Бувайда тумани А.Навоий кўчасида ҳайдовчи 2001 йилда туғилган С.Р. тегишли хужжатларсиз ( хайдовчилик гувоҳномасиз) бир манзилда яшовчи отаси Х.Р.га тегишли Gentra томашинасида йўл ҳаракати қоидаларининг 7 ва 65-бандларини қўпол равишда бузиб харакатланганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ушбу автомобил вақтинча сақлаш учун МЖтК нинг 291-моддасига асосан жарима майдонига жойлаштирилди.
357views0replies
-1

Комментарии