Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятидаги туман ИИБ собиқ ходими бутун ўзбекистонликларнинг онасидан сўкди — аудио

Вилоят ИИББ мазкур ходим юзасидан маълумот берди.

1081views0replies
-1

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда эркак телефонда бир аёлга уятсиз сўзлар айтиб, бутун ўзбекистонликларни ҳақорат қилгани акс этган аудиоёзув тарқалди.
Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИБ Матбуот хизмати маълумот берди.
Маълум бўлишича аудио ёзув тегишли экани айтилаётган фуқаро, 1992 йилда туғилган А.Сулаймонов 2022 йилда Оққўрғон тумани ИИБ Профилактика инспектори лавозимига қабул қилинган.
Ёш ходим кўп ўтмай хизмат фаолияти давомида ўзини салбий томондан кўрсатганлиги ва ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли жорий йил 30 август куни ички ишлар органларидан бўшатилган.
Фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан қўзғатилиб,  у гумон қилинувчи сифатида ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.
"Ҳозирда хабарда кўрсатилган "аудио ёзув" аслида кимга тегишли эканини аниқлашга қаратилган экспертиза ва суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
Шу ўринда ҳурматли фуқароларимизга, хабардаги ҳолат Прокуратура томонидан назоратга олинганлигини, тўлиқ ўрганилиб қонуний чора кўрилишини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.
1081views0replies
-1

Комментарии