Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда террорчилар сафига бориб қўшилмоқчи бўлган шахслар ушланди

Жиноят иши юзасидан гумонланувчининг жиноий шерикларини аниқлаш мақсадида Чилонзордаги спорт залларда бўлган фуқаролар туман ИИО ФМБга олиб борилган.

250views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Чилонзор туманида бир нечта фуқароларни спорт заллардан олиб чиқиб кетишганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати муносабат билдирди.
Унга кўра, Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими иш юритувида фуқаро А.А.га нисбатан ЖКнинг 244-2-моддаси (“Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш”) аломатлари билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда.
Аниқланишича, ушбу фуқаро халқаро террористик ташкилотларга қўшилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетаётган вақтида қўлга олинган. Мазкур жиноят иши доирасида гумонланувчининг жиноий шерикларини аниқлаш мақсадида бир нечта фуқаролар тергов идораларига чақиртирилган, бироқ айрим фуқаролар узрли сабабларсиз тергов органларига келишдан бош тортганлиги боис, улар ҳудудий туман ИИО ФМБга мажбурий тартибда олиб келинган.
"Айрим фуқаролар Чилонзор туманидаги спорт залларда бўлишган ва туман ИИО ФМБга олиб борилган. Келтирилган ҳар бир фуқаро билан суҳбат ўтказилиб, жиноят ишига алоқадор бўлмаган фуқаролар қўйиб юборилган. 3 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши доирасида қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов давом этмоқда", — дейилади хабарда.
250views0replies
0

Комментарии