• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Медицина 30 сентября 2022

Инсулинни организмга “укол”сиз етказиб берувчи робот-капсула яратилди

АҚШ олимлари томонидан яратилган RoboCap жониворларда синаб кўрилиб, муваффақиятли синовдан ўтди. Энди инновацион ишланма инсонларда клиник синовдан ўтказилади.

555
0
technologynetworks

АҚШнинг Массачусетс технология институти олимлари томонидан организмга инсулин ва бошқа дори воситаларини “укол”сиз етказиб берувчи махсус робот яратилди.

Янги “RoboCap” қурилмасининг кўриниши худди дори капсуласига ўхшаш. Унинг бир учига зарур препарат резервуари ўрнатилган. Иккинчи томонидан эса мосламани ҳаракатлантирувчи, уни ошқозон кислотасидан ҳимоя қиладиган ва ичак шиллиқ қаватларидан ўтишига имкон берувчи митти механизм жой олган. Қурилма юзаси желатин моддаси билан қопланган.

Қайд этилишича, олимлар RoboCap’ни жониворларда синаб кўрди. Мослама ҳайвонлар организмига инсулин ва бошқа зарур препаратларни безиён ва самарали етказиб бериш вазифасини тўлақонли уддалади.

Энди инновацион ишланма инсонларда клиник синовдан ўтказилади.

555
0