Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда одам савдоси билан шуғулланган 2 нафар аёлга суд ҳукми ўқилди

Улар аёлларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун Туркияга юбормоқчи бўлишган.

125views0replies
0

Олий суд

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1999 й.т. М.Р. (аёл) ва Нурафшон шаҳрида яшовчи, 2000 й.т. Қ.А. (аёл) ўзаро тил бириктириб, қизларни Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборишган, дея хабар бермоқда ЎзА.
Туркияда яшовчи А исмли аёл қизларга авиачипта сотиб олиш, уларни кутиб олиш ҳамда фоҳишалик билан шуғуллантириш ишларига масъул бўлган.
Жорий йилнинг апрель ойи бошларида улар Тошкент шаҳрида яшовчи, А.А.ни Туркияга бориб, фоҳишалик билан шуғулланиш орқали ҳар ойда 2 минг АҚШ доллари ишлаб топишга қизиқтиришган ҳамда дастлабки даромадининг тенг ярмини уларга бериши кераклигини тушунтиришган.
Туркия давлатида яшовчи А исмли аёл А.А.га хорижга чиқиш паспорти олиши учун 50 АҚШ доллари ва Тошкент-Истанбул-Анқара йўналиши бўйича авиачипта юборган.
ДХХ ходимлари томонидан ИИВ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда М.Р. қизни Тошкент халқаро аэропортига олиб келиб, Туркияга юбормоқчи бўлган вақтида ушланди.
Шунингдек, тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида унинг шериги Қ.А. ҳам ушланди.
Уларга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Жорий йилнинг август ойида жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан М.Р.га нисбатан 3 йил ва Қ.А.га нисбатан эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Аммо Қ.А.нинг оилавий шароитини, икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, ЖКнинг 72-моддаси (шартли ҳукм қилиш) қўлланилиб, тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати белгиланди.
125views0replies
0

Комментарии