Поиск
RUUZ

Погода

Эртага Тошкент ва Фарғона водийсида бироз ёмғир ёғади — Ўзгидромет

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

65views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгариб туради, ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, Кавказ ҳудудларидан кучсиз ифодаланган антициклон кириб келишида фақат Қорақалпоғистон бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати +20…+25 даража атрофида бўлади. 
Эртага, 1 октябрь куни антициклон республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ва Фарғона водийси вилоятларида ҳамда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15 даража бўлади, кундузи +21…+26 даражагача пасаяди.
2 октябрь куни антициклон таъсири ҳали ҳам давом этади. Ўзбекистон бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси термометр устуни +8…+13 даражагача пасаяди, кундузи +21…+26 даражагача атрофида бўлади.
Ушбу кунларда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.
65views0replies
0

Комментарии