• 12 068 сум
    15.27
  • 14 240 сум
    26.46
  • 154 сум
    0
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 068 сум
    15.27
  • 14 240 сум
    26.46
  • 154 сум
    0
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 сентября 2022

Тошкентдаги хусусий корхона омборхонасидан 4 тонна “срок”и ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари топилди

Яроқлилик муддати тугаган маҳсулотлар ўрнатилган тартибда утилизация қилинган.

604
0
t.me/sanepidxizmat

Санитария эпидемиология хизматининг хабар қилишича, Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси Янгиҳаёт тумани бўлими Санитария бўлинмаси ходимлари томонидан тумандаги Шокирариқ кўчасида жойлашган “URBAN RETAIL” хусусий корхона омборхонасида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш шароитлари ва яроқлилик муддатлари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди. 

Натижада, омборхонада сақланаётган 4 тонна атрофидаги турли хил озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати тугаганлиги аниқланди.

“Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига асосан истеъмолдан олиниб, ўрнатилган тартибда утилизация қилинди.

604
0